Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бундай ширкат шаръан жоиздир. Чунки Абу Довуд ва Асрам Абу Убайдадан, у эса отаси Абдуллоҳ ибн Масъуддан шундай ривоят қилади:«Мен, Аммор ибн Ёсир ва Саҳд ибн Абу Ваққос Бадр жангидан олинадиган улуш борасида шерик бўлдик. Саҳд ибн Абу Ваққос иккита асирни олиб келди. Мен билан Аммор ҳеч нарса олиб келмадик». Пайғамбар с.а.в. бу ишга эътироз билдирмадилар. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Уларни бир-бирига Пайғамбар с.а.в. шерик қилиб қўйган эдилар», дейди. Бу ҳадис бир неча саҳобаларнинг бир ишда - душман билан курашишда шерикчилик қилиб, жангдан фойда кўрсалар, олган ўлжаларини ўзаро тақсимлаб олганларини очиқ кўрсатиб турибди. Ўлжалар борасидаги ҳукм бу ширкатга тўғри келмайди, деган гап бу ҳадисга зид эмас. Чунки ўлжалар ҳукми Бадр жангидан кейин нозил бўлган. Бу тан ширкати тузилган пайтда ўлжалар ҳукми мавжуд бўлмаган. Кейинроқ нозил бўлган, бу ҳукм бўлиб ўтган бу ширкатни насх қилмайди. Бу фақат ўлжа олувчиларнинг улушини белгилаб беради, холос. Тан ширкати ҳукми эса шу ҳадис билан ўз исботини топган бўлиб қолаверади.

 

Музораба ширкати

Музораба ширкати қироз, яъни тижорат учун кимгадир пул бериб туриш ҳам дейилади. У тан ва молнинг шерикчилик қилишидир. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, бир киши бошқа бир кишига тижорат учун пул беради, чиққан фойда шартлашувга қараб тақсимланади. Музорабада зиён шерикларнинг келишувига эмас, шариатда ворид бўлган ҳужжатга қараб бўлади. Шариатда у фақат молнинг ўзига тушади. Музорабачи эса молиявий зиён кўрмайди. Ҳатто мол эгаси билан музорабачи - фойда ҳам, зиён ҳам ўртада, деб келишган бўлсалар ҳам, барибир, фойда ўртада бўлиб, зиён молнинг ўзига тушади. Чунки ширкат ваколатдир. Вакилнинг ҳукми эса унинг кафил бўлмаслигидир. Зиён вакил қилувчининг ўзига тушади, холос. Абдурраззоқ «Жомеъ»да ривоят қилишича, Алий р.а.: «Зиён молга, фойда эса келишувга қараб бўлади», деган. Зеро, тан молни йўқотмайди, у бор-йўғи қилган меҳнатини йўқотади. Шунга кўра, зиён молнинг гарданида қолаверади.


То мол музорабачига топширилиб, уни ўз ўрнига қўймагунига қадар музораба тўғри бўлмайди. Чунки музораба молни музорабачига топширишни тақозо қилади. Унда музорабачилик улушини белгилаш ва музораба молининг миқдори аниқ бўлиши вожиб. Мол эгасининг музорабачи билан

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143